"Наполи" Испаниядан футболчи чақирди

25 март,2017, 22:45 454

 

Италия грандларига муносиб рақобат кўрсатишга ҳаракат қилаётган "Наполи" жамоаси ҳам трансфер бозорида фаол ишлайдиган кўринади. Неаполликликлар ҳозирдан ўзларига керак бўлган футболчилар билан келишиб олишга уринмоқда.

"Наполи" раҳбарлари Испания чемпионатида иштирок этаётган "Вильярреал"га қанот футболчиси Самуэль Кастильехо учун 20 миллион евро таклиф қилди.

22 ёшли футболчи "Вильярреал"га икки йил муқаддам "Малага"дан 8 миллион еврога эвазига олиб келинган эди.

SPORTS.uz