"Наполи" Кулибалини "Челси"га сотмади, чунки...

15 июнь, 16:45 204

Лондоннинг “Челси” клуби “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Эслатиб ўтиш керакки, “аристократлар” апрель сўнггида неаполликларга футболчиси учун 43 млн евро таклиф қилган, бироқ якунда рад жавобини олишган эди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, лондонликлар 25 ёшли сенегаллик футболчи борасида “Наполи”га янада яхшироқ таклиф юборган. Аниқроғи, “Челси” Кулибали учун 60 млн евродан воз кечишини маълум қилган, аммо “Наполи” бу таклифни ҳам рад этди.

Клубга яқин манбаанинг хабар беришича, италияликлар ушбу футболчини ўз сафида олиб қолишмоқчи ва Кулибали борасидаги ҳар қандай таклифни рад этишади.

Айтиш лозимки, Сенегал терма жамоаси аъзосининг ўзи ҳам “Наполи”дан кетмоқчи эмас ва шу сабабли у ўтган йилнинг сентябрида амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган.