"Наполи" Мадриддан музқаймоқ еб қайтадиган бўлди

Бироз аввал, Мадрид шаҳридаги "Сантиаго Бернабеу" стадионида Мадриднинг "Реал" ҳамда Неапольнинг "Наполи" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ-2017 чорак финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин кутилганидан кўра шиддатлироқ руҳда бошланди. Бунинг самараси ўлароқ учрашувнинг 8-дақиқасида Лоренцо Инсинье чамаси 25 метрлар масофадан Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўтказилган голдан сўнг мезбонларнинг кўзлари мошдек "очилди". Улар рақибларини хужумлар ёмғири остида қолдиришди. Бу эса 19-дақиқага келиб ўз самарасини берди, Карвахал томонидан хаволатиб, айлантириб узатилган тўпни барчадан баланд сакраган Бензема рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйди, 1:1. 

Иккинчи голдан сўнг биринчи бўлимда ҳар икки жам бир неча қулай вазиятлар бўлди, аммо жамоалар бу вазиятлардан фойдалан олишмади. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлимда бўлгани сингари мадридликлар устунлиги остида бошланди. Фақат, биринчи бўлимдан фарқли ўлароқ бўлимдаги илк, ўйиндаги иккинчи голни "Реал" футболчилари киритишди. Бу вазиятда 49-дақиқада Роналду томонидан узатилган оҳиста узатмани Крос кучли зарба билан "Наполи" дарвозаси тўрига жойлаб қўйди. Ўйиндаги сўнги гол ҳам ўзини узоқ куттирмади. Мухлислар Кроснинг голини нишанлаб улгурмаслариданоқ мезбонлар 3-тўпни ҳам рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйишди. Бу супер гол эса 54-дақиқада Каземиро номига ёзилди, 3:1.

Шу тариқа "Реал" Италияда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўзлари учун қулай имконият яратиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!