"Наполи" бразилиялик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи

Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо жамоа билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

Итальян ОАВда ёзишларича, 26 ёшли футболчи янги шартномага кўра, 2022 йилга қадар неаполликлар сафида тўп суради. Унинг маоши йилига 3 млн еврони ташкил этади. Бундан ташқари, турли бонуслар ҳам мавжуд.

Қайд этиш жоиз, бразилиялик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!