"Наполи" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли тарзда мағлуб этди

Кеча Италия А Сериясининг 24-туридан ўрин олган “Наполи” ва “Женоа” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувда неаполликлар рақибини ишончли тарзда мағлуб этишди. Якуний ҳисоб 2:0. Ўйиндаги голларга Петр Зелиньски (50) ва Эммануэле Жаккерини (68)лар муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг “Наполи” ўз очколари сонини 51тага етказиб олди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. Ҳали 24-турни ўтказишга улгурмаган пешқадам “Ювентус” ҳисобида эса 57 очко мавжуд.

Наполи" – "Женоа" – 2:0 (0:0)

Голлар: Зелиньски 50’ – 1:0, Жаккерини 68’ – 2:0

"Наполи": Рейна, Маджио, Альбиоль, Кулибали, Гулам, Зелиньски, Диавара, Гамшик (Аллан 75’), Жаккерини (Рог 73’), Мертенс (Паволетти 78’), Инсинье

Заҳира: Стринич, Сепе, Кирикеш, Милик, Рафаэл, Максимович, Жоржиньо, Marco

"Женоа": Ламанна, Бурдиссо, Муньос, Хентилетти (Орбан 19’), Лазович, Велозу (Катальди 39’), Хильемарк, Лашальт, Ригони, Симеоне, Палладино (Адель 58’)

Заҳира: Пандев, Рубиньо, Пинилья, Кофи, Эденилсон дос, Нинкович, Зима, Бегетто, Морозини

Огоҳлантиришлар: Рог 90’ — Орбан 67’ , Бурдиссо 80’

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!