“Наполи” қай тарзда ўз уйида очко йўқотди (видео)

Якшанба оқшомида Италия А Сериясида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Неаполнинг “Наполи” клуби ўз майдонида “Фиорентина”ни қабул қилди.

Кескин курашлар ва хавфли вазиятларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, гол киритишнинг  уддасидан чиқа олмади.

Натижада, Маурисио Сарри шогирдлари турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олиш имкониятини бой бериб қўйди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!