"Наполи" сафарда "Интер"ни таслим қилди

Кеча Италия А Серияси 34-турининг марказий баҳси бўлиб ўтди. Шу куни Миландаги "Жузеппе Меацца" ўйингоҳида "Интер" турнир пешқадамларидан бири бўлган "Наполи"ни қабул қилди.

Мавсум якунида ҳар иккала жамоа учун ҳам ҳар бир учрашув финалга тенг бўлмоқда. Келгуси мавсум Еврокубоклар учун кураш олиб бораётган "нерадзуррилар" ушбу баҳсда қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишлари шарт эди. Ўз навбатида мусобақани иккинчи ўринда якунлашга уринаётган неаполликлар учун ҳам ушбу ўйин катта аҳамият касб этар эди.

Ушубу учрашув тақдирини "Наполи" футболчиси томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Якуний ҳисоб 0:1. "Интер" муҳим очколарни йўқотишда давом этмоқда.

Милан, «Жузеппе Меацца» стадиони 

«Интер»  – «Наполи» – 0:1 (0:1)

Голлар: Кальехон 43.

«Интер»: Ханданович, Мурильо (Андреолли 77), Нагатомо, Д`Амброзио, Гальярдини, Брозович, Мариу (Перишич 60), Медель, Кандрева, Эдер (Банега 73), Икарди.

Бош мураббий: Стефано Пиоли.

«Наполи»: Рейна, Альбиоль, Гулам, Хисай, Кулибали, Мертенс (Милик 81), Зелински (Рог 63), Кальехон, Гамшик (Аллан 73), Инсинье, Диавара.

Бош мураббий: Маурицио Сарри.

Огоҳлантиришлар: Мурильо 52, Брозович 56, Кулибали 65, Рог 75.

Бош ҳакам: Жанлука Рокки.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!