“Наполи” тўпурар футболчиси билан шартномани узайтирди

27 май,2017, 22:38 300

“Наполи” тўпурар футболчиси билан шартномани узайтирди

“Наполи” жамоаси ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда неаполликларнинг расмий твиттери хабар бермоқда.

30 ёшли футболчи билан 2020 йилга қадар бўлган шартнома имзоланди. Олдинроқ, итальян ОАВ бельгиялик тўпурарнинг янги шартномага кўра йилига 4,5 млн евро олиши ҳақида ёзишган эди.

Шартномада 2018 йилдан сўнг Мертенсни 2018 йилдан сўнг бошқа хориж жамоалари 30 млн еврога ҳарид қилиши мумкинлиги тўғрисида банд мавжуд.

Маълумот учун, 2013 йилдан буён “Наполи”да тўп суриб келаётган Мертенс бу мавсум 45 та баҳсда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 33 бор аниқ нишонга олишга муваффақ бўлди.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.