"Наполи" устози АПЛда иш бошлаши мумкин

"Наполи" клуби бош мураббийи Маурицио Сари янги мавсумни Лондоннинг “Челси” клубида бошлаши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича италиялик мутахассиснинг ўзини ҳам “аристократлар”нинг таклифи жиддий қизиқтириб қўйган ва у ёзда жамоани бошқаришга тайёр.

“Челси”нинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте эса жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалар сабаб ўз лавозимидан озод этилиши кутилмоқда. Айтиш лозимки, “Челси” Саррини қўлга киритиш учун “Наполи”га 8 млн евро товон пули тўлаши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!