"Наполи" ва "Ювентус" муроса кўчасини танлашди

3 апрель,2017, 08:20 396

Кеча Италия А Сериясининг 30-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтди. Ўз майдонида турнир пешқадами “Ювентус”ни қабул қилган “Наполи” шу куни рақибини мағлубиятга учрата олмади. Кескин курашларга бой кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ушбу дурангдан сўнг “Ювентус” ўз очколарини 74тага етказиб олган бўлса, “Наполи” ҳисобидага очколар 64тага етди.

«Наполи» - «Ювентус» - 1:1 (0:1)

Голлар: Гамшик 60 — Хедира 7.

«Наполи»: Рафаэль, Альбиоль, Стринич (Гулам 79), Хисай, Кулибали, Мертенс, Аллан (Зелински 69), Кальехон, Гамшик (Рог 76), Инсинье, Жоржиньо.

«Ювентус»: Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Лихтштайнер, Лемина (Куадрадо 61), Асамоа, Хедира, Маркизио (Дибала 80), Пьянич (Ринкон 87), Манжукич, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Инсинье 37.