"Наполи"нинг жавобини кутишдан чарчаган Инсинье клубдан кетади

21 март, 11:10 451

 

 

"Наполи" футболчиси Лоренцо Инсиньенинг агенти Чиро Венерато мижози Неаполдан кетишга тараддуд кўраётганини маълум қилди.

- Инсиньега йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош берадиган жамоалар уни ўз таркибига чорламоқда, - деди Чиро Венерато. - Бироқ ҳужумчи "Наполи"да 4 миллион еврога ўйнашга тайёр. Агар "Наполи" бу таклиф бўйича янги шартнома ҳақида ўз фикрини айтмаса, Инсинье кетишга мажбур бўлади.

Айни пайтда "Милан", "Атлетико", "Ювентус" ва "Рома" қизиқиш билдираётган ҳужумчига "Наполи" 3,5 миллион евродан кўп маош тўлашга рози бўлмаяпти.

SPORTS.uz