“Насаф” – “Пахтакор” жавоб ўйинини Зокир Қодиров бошқаради

 

30–31  май кунлари Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. “Насаф” 30 май куни Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали жавоб учрашувини Ғузорда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан ўтказади.

Ушбу учрашув ҳакамлари номи маълум бўлди. Унга кўра, мазкур баҳсни Зокир Қодиров бошқаради. Унга қанотларда Обид Жумаев ва Руслан Самандаровлар ёрдам беришади, барчаси Навоийдан.

Учрашувда қашқадарёлик ҳакам Комилжон Расулов захира ҳаками сифатида ишлайди. Ҳакамлар ишини Рашид Айтеков назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Ўзбекистон Кубоги–2017

1/8 финал жавоб учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент)

30.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони, 18:45

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси -Навоийдан)

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!