“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви превьюси

30 март,2017, 11:50 501

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви превьюси

 

Бугун мамлакатимиз футбол майдонларида олий лига 4-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф” бугун “Сўғдиёна” жамоаси билан баҳс юритади. Бир вақтлар футболчи сифатида “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, икки собиқ жамоадош бугун ўз шогирдларини мураббий сифатида майдонга бошлаб тушишади.

“Насаф” – “Сўғдиёна жамоалари ўртасидаги учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган. Бунга сабаб, ҳар иккала жамоа бир-бирларининг майдонда қандай ҳаракат қилишларини жуда яхши билишади.

Мазкур жамоалар бугун ўзаро 33-учрашувда куч синашишади. “Насаф” эса олий лигадаги 591-учрашувини ўтказади. Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Сўғдиёна” жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

Бугунги учрашувни навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов бошқаради. Рустам Бобомуродов ўтган йилги чемпионатда “Насаф” иштирокидаги учта ўйинни бошқарган. Бу учрашувларнинг барчасида жамоамиз ғалаба қозонган.

ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017

“Насаф” (Қарши) - “Сўғдиёна” (Жиззах) 

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 17:00да     

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Арлан Хотамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфуллин

Барча “Насаф” футбол клубининг мухлисларини Ғузорга таклиф этиб қоламиз. Дарвоқе, жамоамизнинг бугунги уй учрашуви сўнгги марта Ғузорда бўлади. Кейинги учрашувлар Қаршида ўтади.