"Насаф" - "Пахтакор". Йил жангининг превьюси

17 ноябрь,2017, 09:47 922

 

19 ноябрь куни "Пахтакор" жамоаси учун 2017 йилги мавсум якунланади.

Қаршида "Насаф" билан ўта муҳим ўйинда майдонга тушадиган "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда 2-ўрин ва ОЧЛ саралаш босқичи йўлланмасини ҳал этади. Акс ҳолда, 30-тур ва Ўзбекистон Кубоги финали натижаларини кутишга тўғри келади.

Учрашувга тайёргарликни Шота Арвеладзе бошчилигидаги тошкентликлар юқори даражада давом эттирмоқда. Дисквалификация ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар йўқ.

Олий лигада клублар 41 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 23 беллашувда зафар қучишган. 10 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган. "Насаф" дарвозаси 59 марта ишғол қилиниб, 32 тўп ўтказиб юборилган. Қаршидаги учрашувларда 6 ғалаба, 7 дуранг ва 7 мағлубият қайд этганмиз.

"Насаф" - "Пахтакор" учрашувини навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқаради. Ушбу ҳакам олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 8 беллашувни бошқариб борган. Жамоамиз уларда 6 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Ассистент ҳакамлар вазифасини Обид Жумаев ва Руслан Самандаров бажаради.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Шерзод Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Ёшлар таркиблари беллашуви 18 ноябрь, шанба куни 14:00да "Насаф" ёшлар жамоаси базасида старт олади. Асосий жамоалар тўқнашуви 19 ноябрь, якшанба куни 14:00да "Қарши Марказий" стадионида бошланади.