"Насаф" - "Пахтакор" ўйинида 4 та MDC смартфони ўйналади

11 май куни Қаршидаги “Марказий” стадионида Pepsi Суперлиганинг 11-тури марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Насаф” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин соат 18:30да бошланади.

Шу куни футбол ишқибозлари нафақат шиддатли учрашувга гувоҳ бўлишлари, балки қатор қизиқарли тадбирлар иштирокчиси ҳам бўлишади. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

Баҳсдан олдин ҳамда танаффус вақтида, мухлислар учун қаршилик эстрада хонандаси Хуршид Рустамов ижросидаги концерт дастури тақдим этилади.

Шу куни стадионга келган томошабинлар учун лотерея ўйини ҳам ўтказилади. Унда 4 дона МDC смартфони ҳамда 4 жуфт спорт кийими ўз эгасини топади.

Мухлислар учун яна бир маълумот, “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви чипталари 10 май куни эрталабдан сотувга чиқарилади. Чипталар стадионқошидаги чиптахоналар орқали сотилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!