"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви превьюси

"PEPSI Суперлига"нинг 11-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Клуб матбуот хизмати ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Учрашувга тайёргарликни Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоамиз юқори даражада давом эттирмоқда. Дисквалификация ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар йўқ.

Олий лигада клублар 42 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 23 беллашувда зафар қучишган. 10 дуранг ва 9 мағлубият кузатилган. "Пахтакор" "Насаф" дарвозасини 59 марта ишғол қилиб, 36 тўп ўтказиб юборган. Қаршидаги учрашувларда 6 "Пахтакор"да 6 та, "Насаф"да 8 та ғалаба бор. 7 беллашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Учрашув 11 май, жума куни 18:30да Қаршидаги "Марказий" стадионда бошланади.

Қаршидаги сўнгги ўзаро беш учрашув натижаси

19.11.2017. “Насаф” – “Пахтакор” 4:0

19.08.2016. “Насаф” – “Пахтакор” 2:1

04.11.2015. “Насаф” – “Пахтакор” 0:1

01.06.2014. “Насаф” – “Пахтакор” 1:1

20.09.2013. “Насаф” – “Пахтакор” 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!