“Насаф” Бокунинг “Нефтчи” жамоасини мағлуб этди

"Насаф" жамоаси бугун иккинчи назорат учрашувини ҳам ўтказди. Бу сафар уларга Озарбайжоннинг саккиз карра чемпиони, мамлакат кубогининг 6 марта соҳиби – Боку шаҳрининг “Нефтчи” жамоаси бўлди.

Бу учрашувда ҳам “аждарлар” рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Учрашувнинг иккинчи бўлими 70-дақиқасида "Насаф" мураббийлари иккита ўзгаришни амалга оширишди. Майдонда ҳаракат қилган Шароф Муҳитдинов ўрнига Фарруҳ Сайфиев ва Драган Черан ўрнига Ислом Рашидхоновлар майдонга туширилди. Айнан иккинчи бўлимда майдонга тушган моҳир ярим ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди.

Жамоа таркибига яқинда келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иккинчи назорат учрашувида "Насаф" таркибида тўлиқ ҳаракат қилди. Шундай қилиб, “аждарлар” бугунги ўтказган иккала назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди.

Навбатдаги назорат учрашуви Руминиянинг “Ботошани” клубига қарши ўтказилади.  Ўйин 15 январга мўлжалланган.

“Нефтчи” (Баку, Озарбайжон) – “Насаф” (Ўзбекистон) 0:1

Анталия ш., “Bellis Deluxe Hotel” футбол майдони. 17:00да

Гол: Фарруҳ Сайфиев, 80’ - 0:1

“Нефтчи”: Бобан Байкович, Магсад Исаев, Гиорги Наваловски, Дрекса, Родригес Жайро, Кирилл Петров, Зденег Фолпрехт, Нагиев, Джавид Имамвердиев, Намик Алескеров, Видович.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Нажмиддин Нормуродов, Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Бобир Абдухолиқов, Драган Черан.

Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Сайфиев, Ислом Рашидхонов.

"НАСАФ" ФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!