“Насаф” Ғузорда назорат учрашуви ўтказди

Иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттираётган "Насаф" жамоаси бугун Ғузорда “Шўртан” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Назорат учрашувида асосан ўринбосарлар ва фарм клуби таркибида кўпроқ майдонга тушаётган ўйинчилар ҳаракат қилишди. Мураббийлар томонидан келгусида асосий таркибга жалб этиладиган ўйинчиларни назоратдан ўтказишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида қаршиликлар майдонда устунликка эга бўлишди. Яратилган кўплаб вазиятларнинг биттаси голга айланди.

38-дақиқада ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни чиройли тарзда Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев дарвоазабон Элдор Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” жамоаси мураббийлари  кўпроқ асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширди. Улар билан тенгма-тенг кураш олиб борган қаршиликлар вақт ўтган сайин майдон эгаларига ташаббусни бериб қўйишди. Учрашувнинг 51-дақиқасида "Насаф" ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани учун учрашув ҳаками дарвозамизга 11 метрлик жарима белгилади.

Пенальтини Игорь Таран бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Бойматов гол киритиб, ҳисобни 2:1 кўринишга ўзгартирди.

“Насаф” навбатдаги назорат учрашувини 17 июл куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказади.

Назорат учрашуви

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 2:1 (0:1)

14.07.2017. “Ғузор” марказий стадиони

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Фарход Усмонов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Асрор Хўжаев (Қарши)

Голлар: Игорь Таран (пен.), 51’-0:1, Элдор Бойматов, 86’ – 2:1 – Иcлом Кенжабоев, 38’-0:1

“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Нурали Падаров, 3.Мирмуҳсин Сатторов, 10.Хасанбой Эргашев, 29.Акром Бахромов, 22.Шамсиддин Сагдуллаев, 7.Олим Каримов, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 11.Жасур Холтўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: 93.Алибек Тўропов, 27.Евгений Кочнев, 15.Обид Жўрабоев, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 12.Достон Абдурахмонов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран.

“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (35.Абдувоҳид Неъматов 78), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Акмал Мозговой (14.Дадажон Маматқулов 78), 7.Дилшод Саитов, 10.Ислом Рашидхонов (16.Худоёрхон Сагдуллаев 62), 18.Сирожиддин Қўзиев (4.Отабек Комилжонов 70), 28.Сардор Саъдуллаев (15.Наврўз Изатиллаев 57), 32.Ислом Кенжабоев (22.Ойбек Бозоров 65), 34.Илҳомжон Алижонов, 38.Шерзод Насруллаев, 45.Дилшод Хушбаков (33.Шоҳмалик Комилов 78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!