"Насаф": "Марказий" стадионга янги чим ётқизилмоқда (фото)

16 март,2017, 16:36 921

Ўзингизга маълум, "Насаф" футбол клуби уй учрашувлари ўтказиладиган Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионида кенг кўламдаги реконструкция ишлари давом этмоқда.

Бугун футбол майдонига янги чим ётқизила бошланди. Футбол майдонига ётқизилаётган янги чим - "Kentucky blue grass" маркадаги чим бўлиб, бизнинг иқлимга мос равишда танланган.

Бугун ана шу чим ётқизилишида жамоа футболчилари ҳам фаол иштирок этишди. Қуйида ана шу жараён акс эттирилган фотоларни томоша қилинг.