“Насаф” Муборакда “Машъал” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

2 июнь, 11:53 136

“Насаф” Муборакда “Машъал” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали жавоб учрашувидан кейин жамоамизга қисқа муддатли таътил эълон қилинган эди.

Айни пайтда "Насаф" футболчилари дам олишмоқда. Навбатдаги 13-тур учрашувига тайёргарликлар 4 июнь якшанба кунидан бошланади. Шу куни “аждарлар” Қарши шаҳридаги қароргоҳларида йиғилишади.

Қаршилкилар мураббийлари 8 июнь, пайшанба куни Муборакда “Машъал” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ушбу учрашув Б.Вафоев номидаги марказий стадионда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” 13-тур учрашувини сафарда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 15 июнь пайшанба куни,  Ғузорда бўлиб ўтади.