"Насаф" ЎФАни табриклади

Бугун U-23 терма жамоамиз Осиё чемпионати финал учрашувида, Вьетнам терма жамоаси билан баҳслашди. Учрашувда терма жамоамиз катта ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди! Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионлигини қўлга киритди!

"Насаф" ПФК раҳбарияти, Ўзбекистон U-23  терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлганлиги билан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбариятини, терма жамоамиз мураббийларини, футболчиларимизни ушбу катта ютуқ билан самимий табриклайди.

Ўзбек футболи учун 2018 йил муваффақиятли бошланди. Футболимиз тарихий ғалабага эришди. Умид қиламизки, А.Ж.Раматов раҳбарлигидаги ўзбек футболи бунданда катта ютуқларга эришади. Футбол ишқибозлари келгусида ҳам катта ютуқларни шоҳиди бўлишади.

Барчамизга чемпионлик муборак бўлсин!

 

“Насаф” ПФК раҳбарияти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!