“Насаф” Қаршида “Қўқон-1912”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ҳозиргина Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Муҳитдинов бир зарба билан дарвозага жойлаб қўйди

Биринчи бўлим якунланиши арафасида қаршиликлар иккинчи голни уришди. 40-дақиқада Драган Черан жарима майдончаси ичида Эркиновнинг дарвозага берган зарбаси қайтгач, тўпни дарвозага жойлаб қўйди

Шу билан  учаршувда бироз сокинлик кечди. 87-дақиқада Игорь Голбан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, “Насаф” асосий рақобатчисини йирик ҳисобда мағлуб  этишнинг уддасидан чиқди.

6 август (якшанба)

Олий Лига. 16-тур

19:30. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0 #Тугади

Голлар: Шароф Муҳитдинов(3), Драган Черан(40), Игорь Голбан(87).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 7.Одил Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов(Бобир Абдухолиқов 81), 15.Шахбоз Эркинов(27. Ислом Рашидхонов 70), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов(5. Ғолиб Ғайбуллаев 90), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 65.Абдувоҳид Неъматов, 4.Мақсуд Каримов, 8.Сирожиддин Қўзиев,  31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдухолиқов.

“Қўқон-1912”: 13.Никита Рибкин, 5.Жалил Кимсанов(70. Қувондиқ Рўзиев 59), 7. Жамшид Ҳасанов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 14.Дониёр Ҳасанов(11. Андрей Сидоров 65), 19.Суҳроб Бердиев, 23.Александр Мерзляков(9. Носир Отақўзиев 59), 26.Акмал Холмуродов, 55.Дарко Гожкович, 77.Мурод Ҳолмуҳаммедов,  99.Филип Райевац.

Захира: 12.Азиз Ашуров, 4.Баҳодир Акрамов,   17.Авазхон Маматхўжаев,  97.Ойбек Рустамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!