"Насаф” Қаршида мавсум-олди тайёргарликни давом эттирмоқда

 

Қаршида янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган “Насаф” жамоаси кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказмоқда.

Машғулотлар клуб қароргоҳи майдонида ҳамда “Марказий” стадион қошидаги  майдонларда бўлиб ўтмоқда. Жамоа таркибида ўзгаришлар йўқ. Жароҳати туфайли вақтинча сафдан чиққан Сайдулло Раҳматов соғайиб, умумий машғулотларга қўшилди.

Янги мавсум тайёргарликларининг сўнгги босқичида назорат учрашувлари ҳам ўтказиш режалаштирилган. “Аждарлар” 22 феврал куни Тошкентда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади.

Қуйида “Насаф”нинг бугунги машғулотларидан олинган суратларни томоша қилинг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!