“Насаф” Қаршида халқаро турнир чемпионлари билан ўртоқлик ўйини ўтказади

XXVI Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Насаф” футболчилари дам олишдан  қайтиб келишди ва 15 декабрдан ўз қароргоҳида янги мавсум тайёргарлигини бошлади. Машғулотлар клуб қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Насаф” 22 декабр куни U-23 терма жамоамиз билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу учрашув, шу куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 15:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тайландда ўтган Халқаро мусобақа финалида Япония терма жамоасини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритганди.

Шунингдек, “Насаф”нинг декабр ойидаги режасига кўра, 26 декабр куни футболчилар меъёрий талаблар бўйича синовдан ўтишади ва шу куни тантанали тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этишади. Декабрь ойи тайёргарлик машғулотлари 28 декабр куни ниҳоясига етади. Шу куни қаршиликлар яна бир назорат ўйинида майдонга тушиши мумкин. Шундан сўнг футболчилар янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!