"Насаф" албан клуби билан дуранг ўйнади

Янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда давом эттираётган Қаршининг “Насаф” клуби бугун йиғин доирасида ўзининг навбатдаги назорат баҳсини Албаниянинг “Люфтетари” жамоасига қарши ўтказишди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, мазкур қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.

“Аждарлар”дан киритилган ягона голга Ислом Кенжабоев муаллифлик қилди.

Назорат ўйини

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Люфтетари” (Албания)

“Насаф”: Санжар Қувватов, Шароф Муҳитдинов, Мақсуд Каримов, Умарбек Эшмуродов, Игор Голбан, Дилшод Саидов, Акмал Мозговой, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов.

Захирадан тушганлар: Санжар Рашидов, Шерзод Насруллаев, Нажмиддин Нормуродов, Жаҳонгир Алиев, Г‘олиб Г‘айбуллаев, Мирг‘иёс Сулаймонов.                    

“Насаф” эртага, 18 январ куни яна бир назорат учрашувини Қозоғистоннинг “Қизил-Жар” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!