"Насаф" бугун иккита назорат баҳсида майдонга тушади

11 январь, 11:34 446

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг сўнги босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бормоқда. Ушбу йиғин доирасида "аждарлар" 6 та назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган эди. 

Бугун Рўзиқул Бердиев шогирдлари иккита назорат учрашувида майдонга тушишади. Аслида "Насаф" бугун фақатгина Озарбайжоннинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўйнаши керак эди. Аммо кеча бўлиб ўтиши режалаштирилган, аммо ноқулай об-ҳаво сабаб қолдирилган Кипрнинг АЕЛ жамоасига қарши учрашув ҳам бугун бўлиб ўтадиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Бокунинг "Нефтчи клубига қарши учрашув бугун, Анталия шаҳридаги “Bellis Deluxe” меҳмонхонаси майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.