"Насаф" эртага кўк либосда майдонга тушади

Аввал хабар берганимиздек, бугун  “Ал Садд” - “Насаф” учрашуви олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида  митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, митингда бир қатор ташкилий масалалар қатори, эртага бўладиган “Ал Садд” - “Насаф” учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилди.

Демак, эртага қаршиликлар кўк  рангли либосларда майдонга тушишади. Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси футболчилари эса, оқ рангли формаларда майдонга тушадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2018 4-тур доирасидаги “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви эртага, 13 март сешанба куни, Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида, Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!