"Насаф" футболчилари мактаб интернатга ташриф буюришди

1 июнь,2017, 16:30 201

 

1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш муносабати билан, бир гуруҳ жамоамиз футболчилари Қарши шаҳридаги кўзи ожиз болалар мактаб интернатига ташриф буюришди.

Мактабда таҳсил олаётган болалар билан қизғин суҳбат ва ўзаро савол-жавоблар бўлди. Футболчиларимиз уларнинг мактабдаги ҳаёти билан яқиндан танишишда ва ўзлари билан олиб келган совғаларини топширишди. 

Учрашув сўнгида мактаб интернат тарбияланувчилари футболчиларимиз билан эсдалик учун расмглара тушишди ва эътибор учун ўз ташаккурларини изҳор қилишди.