"Насаф" футболчилари қисқа таътилга чиқишди

10 март, 14:55 448

 

"Насаф" футболчилари кечадан қисқа таътилга чиқишди. Жамоа футболчилари 14 март куни Қарши шаҳридаги қароргоҳида йиғилишади ва машғулотларга киришади.

Олий лига 3-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бунга сабаблар, "Бунёдкор" жамоасининг ОЧЛ 3-тур учрашуви шу муддатга тўғри келганлиги ва футболчиларнинг миллий терма жамоамиз йиғинида иштирок этишлари бўлди.

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви кейинроқ захира кунларида ўтказилиши мумкин.

"Насаф" 24 март куни Ўзбекистон кубоги баҳсларига киришади. Шу куни "аждарлар" Тошкентда "Локомотив" БФК жамоаси билан баҳс олиб боради. Унгача жамоа мураббийлари назорат учрашувлари ўтказишни ҳам мўлжаллаб туришибди. Бу назорат учрашувларида рақиблар ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда кейинроқ аниқ маълумот берилади. 

Ўзингизга маълум, "Насаф" олий лига 4-тур учрашувида "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув 30 март пайшанба куни бўлиб ўтади.