“Насаф” футболчилари халқаро турнирда мухлислар эътирофига сазовор бўлишди

22 июнь, 22:18 593

“Насаф” футболчилари халқаро турнирда мухлислар эътирофига сазовор бўлишди

Аввал хабар қилганимиздек, Россиянинг Калуга шаҳрида “Калуга Junior Cup” футбол бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Павел Кшнякин қўл остидаги 2002 йилда туғилган тарбияланувчиларимиздан иборат “Насаф” жамоаси ҳам иштирок этди.

Пахтакор U-15 Kaluga CUP 2017 ғолиби

Турнирда Кшнякин шогирдлари 5-ўринни эгаллашди. Улар турнирни 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият билан якунлашди. Бугун турнирнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Азизбек Хафизов энг яхши ҳимоячи номинациясига сазовор бўлди.

Ёш “Насаф”чилар бу турнирда мухлислар ёқтирган жамоа сифатида эътироф этилди.