"Насаф" ҳужумчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади

Ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов янги мавсумни “Бухоро” сафида бошлайдиган бўлди.

SPORTS.uz интернет-порталига маълум бўлишича 31 ёшли ҳужумчи бухороликлар билан шартнома имзолаган. Бироқ, “Бухоро” жамоаси бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилганича йўқ.

Маълумот учун, Эркинов якунланган мавсум Олий Лиганинг жами 17та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!