"Насаф" клуби фахрийларга эҳтиром кўрсатди

8 май,2017, 10:37 330

 

9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан халкимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Бу фазилат “Насаф” профессионал футбол клубига ҳам хосдир.

Бу кун арафасида уруш ва меҳнат фахрийларини йўқлаш уларга ҳурмат кўрсатиш, клубимиз анъанасига айланган. Зеро, ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати биз учун жуда қадрлидир.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида, клубимиз номидан  иқтидорли футболчиларимиз Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев ва Бобир Абдухолиқовлар Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюришди. Уларга ҳурмат ва эҳтиром бажо келтиришди.