
"Насаф” клуби навбатдаги ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Бироз аввал, “Насаф” жамоаси Анталиядаги йиғин мобайнида бешинчи назорат учрашувини ўтказди. Рақиб Львов шаҳрининг “Карпати” жамоаси бўлди. "Аждарлар" устунлигида ўтган бу баҳсда қаршиликлар 3-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Жамоа тўпурари Драган Чераннинг дубли ҳамда Дилшод Хушбаков томонидан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида урилган гол “Насаф” клубига муваффақият олиб келди.
Назорат учрашуви (18.01.2016)
“Насаф” – “Карпати” (Украина) 3:1 (1:0)
Голлар: Драган Черан, 5’-1:0, 50’-2:0, Дилшод Хушбаков, 88’-3:1
Маълумот ўрнида, “Карпати” клуби 1963 йилда ташкил этилган бўлиб, жуда бой тарихга эгадир. Жамоа 1969 йили собиқ иттифоқ даврида қуйи лига жамоалари ичида биллур совринни қўлга киритгани билан ном таратган. Клуб шунингдек собиқ иттифоқ даврида (9 мавсум) юқори лигада ҳам иштирок этган. Шунингдек клуб Украина премьер лигасининг совриндори ва икки марта мамлакат кубоги финалчиси ҳисобланади.
Комментарии