“Насаф” клубининг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Ҳидд” эртага Тошкентга келади

 

Келаётган сешанба, 31 январ куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида катта футбол. Юртимизда 2017 йилги футбол мавсумининг илк расмий учрашуви – ОЧЛ ўтиш босқичида, “Насаф” Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади.

Рақибимиз Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” клуби расмийлари ва футболчилари эртага, 28 январ куни Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Клуб делегациясини бағрига олган ҳаво лайнери, кеч соат 17:40да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. “Ал-Ҳидд” клуби делегацияси 11 нафар расмийлар ва 18 нафар футболчилардан иборат.

“Ал-Ҳидд” жамоасининг Тошкентга ташриф буюрадиган футболчилари қуйидагилардан иборат: Аббос Хамис,  Ҳамад  Албанки, Абдулла Баба Фатади, Алиабдулла  Ҳасан, Эфидайо Омасуи (Нигерия), Саид Муҳаммад Ҳусайн, Иброҳим Алабайидли, Ахмад Иброҳим Алхаттал, Исо Мусаббиҳ (с), Рашид Халил Алхути, Окарандут Орок (Нигерия), Муҳаммад Алдовуд (Иордания), Холид Алшамҳари, Али Саид Алшаҳоби, Муҳаммад Маки Али, Уче Агба (Нигерия), Муҳаммад Алмулла, Ахмад Буғаммар.

Меҳмонлар “Miran international”да истиқомат қилишади.

Меҳмонлар делегациясини клубимиз расмийлари аэропортда кутиб олишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 31 январ сешанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!