"Насаф" ўз тарихида 4-марта ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади

Ҳозиргина Қаршидаги “Марказий” стадионда Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган “Насаф” ҳамда Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “Насаф” ўз тарихида тўртинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди.

Қаршиликлар бунга қадар 2012, 2015 ва 2016 йилги мавсумларда ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этишган эди.

Умуман “Насаф” ОЧЛ (саралаш ўйинлари инобатга олинмаган)да 18 баҳсда иштирок этган ва 3 та баҳсда ғалаба қозонган, 5 та учрашувда дуранг ўйнаган ва қолган 10 беллашувда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати эса 15-32 ни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!