“Насаф” сўнги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди

Анталияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини олиб борётган "Насаф" бугун сўнги назорат учрашувида майдонга тушди. “Аждарлар” қўшни Қозоғистон  Премьер-лигаси вакили Қарағанда шаҳрининг “Шахтёр Қарағанда” жамоаси билан куч синашди.

Тенг курашлар остида бошланган учрашувнинг биринчи бўлимида “кончилар” ҳисобда олдинга чиқиб олишди, икинчи бўлим эса тўлиқ “Насаф” устунлигида ўтди.  Даставвал,  ўйиннинг 50-дақиқасида Азизжон Ғаниев жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп вақт ўтмай учрашувнинг 54 – дақиқасига келиб Одилжон Хамробековнинг ҳаводан ошириб берган тўпини Шахбоз Эркинов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди, 2:1. Учрашувга сўнги нуқта  64 – дақиқада  Драган Черан томонидан қўйилди, 3:1.

Шу тариқа Рўзиқул Бердиев шогирдлари и Анталия йиғинидан ўрин олган сўнги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди.

“Насаф” – “Шахтёр Қарағанда”  –  3:1

Голлар:  Азизжон Ғаниев 50, Шахбоз Эркинов 54, Драган Черан 64

“Насаф”: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Кенжабоев, Драган Черан, Шаҳбоз Эркинов.

Заҳира: Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродов, Мақсуд Каримов, Ислом Рашидхонов, Бобир Абдихолиқов, Дилшод Хушбаков, Шароф Мухитдинов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қузиев, Дилшод Рахматуллаев.

Шундай қилиб “Насаф”нинг Анталиядаги уқув машғулот йиғинига якун ясалди. Жамоа аъолари эртага Анталия-Истамбул-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтиб келишади.

"Насаф" матбуот хизмати

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!