“Насаф” ва “Пахтакор” Калугадаги турнирда иштирок этади

16 июнь, 17:08 119

“Насаф” ва “Пахтакор” Калугадаги турнирда иштирок этади

 

“Насаф” футбол матабининг Павел Федорович Кшнякин қўли остидаги 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Россиянинг Калуга шаҳрида ўтказиладиган "Kaluga Junior Cup 2017" халқаро турнирда иштирок этишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

17-23 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида иккинчи марта "Kaluga Junior Cup 2017" халқаро турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистоннинг фақат икки клуби – “Насаф” ва “Пахтакор” тарбияланувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишади.

"Насаф" тарбияланувчиларидан иборат жамоа бугун Қаршидан Тошкентга шаҳрига жўнаб кетишди. Делегация эртага эрталаб Тошкентдан Россияга парвоз қилишади.

Маълумот учун, ўтган йилги мусобақада Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор” клуби тарбияланувчилари ушбу турнирда ғолиб бўлишган. 2015 йили эса Минскнинг “Динамо” клуби тарбияланувчилари бош совринга эгалик қилишган.

Қуйида гуруҳ босқичи иштирокчилари билан танишинг

“А” гуруҳи

“Калуга” ФК (Калуга, Россия)

“Динмао” (Минск, Белорусия)

“Насаф” (Қарши, Ўзбекистон)

“Понедельник номли академия” (Ростов на Дону, Россия))

“В” гуруҳи

“Пахтакор” (Тошкент, Ўзбекистон)

“Чертаново” (Россия)

“Арсенал” (Тула, Россия)

“Супер Нова” (Рига, Латвия)

Турнирнинг гуруҳ босқичи тақвими

1-тур. 18 июнь

12:00. Динамо  Минск – Насаф

12:30. Калуга – Понедельник номли акадаемия

15:00. Тантанали очилиш

16:00. Чертаново – Арсенал

17:30. Пахтакор  – Супер Нова

2-тур. 19 июнь

12:00. Супер Нова – Чертаново

13:30. Понедельник номли акадаемия – Динамо Минск

15:00. Насаф – Калуга

16:30. Арсенал – Пахтакор

3-тур. 20 июнь

12:00. Насаф - Понедельник номли акадаемия

13:30. Чертаново – Пахтакор

15:00. Супер Ново – Арсенал

16:30. Калуга – Динамо Минск

Изоҳ: вақтлар бизнинг вақтда кўрсатилган

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.