"Насаф" вакиллари ОЧЛ-2018 қуръасида иштирок этишади

6 декабрь,2017, 12:47 206

Ҳар йили янги мавсум олдидан Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаҳрида ОЧЛ ва ОФК кубогида иштирок этадиган жамоалар раҳбарлари ва мутасаддилари иштирокида ОФК элит семинари ташкил этилади.

Бу йили ушбу анжуман  6-7 декабр кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу семинарда иштирок этиш учун “Насаф” жамоаси делегацияси айни пайтда Малайзия пойтахтида бўлиб туришибди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Семинарда клуб вакиллари сифатида бош менежер Ш.С.Ярулин ва клуб медиа менежери Ю.Набиев иштирок этишмоқда.

"Насаф" вакиллари шунингдек, бугун бўладиган ОЧЛ-2018 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида ҳам иштирок этишади.

Семинарда ОФК мутахассислари томонидан Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг ўтган йилги якунлари таҳлил қилиниб, янги мавсумдаги регламентдаги ўзгаришлар ва бир қатор бошқа масалалар бўйича маърузалар қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.