"Насаф" яна Қаршига қайтади

14 март,2017, 22:19 1100

Хабарингиз бор, айни пайтда Қарши шаҳридаги марказий стадионда кенг қамровлиреконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан "Насаф" ўзининг учрашувларини Ғузор шаҳридаги марказий стадионда ўтказаётган эди.

Кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган холда "Насаф"нинг уй учрашувлари яна Қарши шаҳрида ўтказилади. Олинган маълумотларга кўра 30 март кунги "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашуви шаҳардаги "Геолог" МССМда бўлиб ўтиши мумкин.