“Насаф” янги “Марказий” стадионда биринчи марта машғулот ўтказди (Фото)

5 июнь,2017, 21:26 864

“Насаф” янги “Марказий” стадионда биринчи марта машғулот ўтказди (Фото)

 

Қарши шаҳридаги “Насаф” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган – “Марказий” стадион кенг кўламдаги реконструкция ишлари ўтказилиши муносабати билан ёпилган эди.

Қаршиликлар “Марказий”да сўнгги марта 2016 йил 22 октябрь куни 26-тур доирасидаги “Навбаҳор”га қарши учрашув ўтказган эди. Шундан сўнг, барча уй учрашувлари Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионига кўчирилди.  

Мана орадан деярли саккиз ой ўтиб, “Марказий” стадионнинг янги чим ётқизилган майдони ўйинга тайёр бўлди. Футболчилар бугун бу йил ҳисобидан илк марта “Марказий”да машғулот ўтказишди.

Аммо, “Марказий”да “Насаф”нинг уй учрашувлари кейинроқ бошланади. Чунки, стадионда охирги реконструкция ишлари давом этмоқда. Бу жараён тугалланиш арафасида.

Клуб ишқибозлари учун яна бир янгилик: "Насаф" 30 июнт куни “Қўқон-912” жамоасига қарши кубокнинг дастлабки учрашувини “Марказий”да ўтказиши мумкин. Бу албатта режа, бунга яқин кунларда аниқлик киритилади ва тўлиқ хабар берилади.