“Насаф” – “Локомотив” учрашуви “Sport” телеканалида жонли эфирда намойиш этиладими?

Ўзингизга маълум, "Насаф" олий лига 21-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши ўтказади. Турнинг ушбу марказий учрашуви 16 сентябр куни "Марказий"  стадионда соат 18:45да бошланади.

Мазкур баҳс 17 сентябр якшанба куни соат 12:30да "Sport" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда намойиш этилиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Насаф” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Беллашувни таниқли тележурналист ва "FIFA" кўрсатувининг бошловчиси Фарруҳ Расулов шарҳлаб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!