"Насаф"дан барча легионерлар кетади?
Хабарингиз бор, айни кунларда ўзбек футболида ҳам келди-кетдилар бошланган. Айни кунларда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари халқаро мусобақаларда иштирок этувчи клубларимиз ҳақида яхши хабарлар кутишмоқда.
Шу ўринда, Қаршининг "Насаф" жамоасининг ҳам янги мавсумга тайёргарлиги барчага қизиқ. Кўплаб ОАВларда "Насаф"нинг барча легионерлари клубни тарк этгани ҳақида хабарлар ўқимоқдамиз. Хўш, бу қанчалик тўғри? Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида легионерлар ва клуб матбуот хизмати билан боғландик.
Драган Черан.
Ушбу футболчига қўнғироқ қилиб боғлана олмадик, аммо ижтимоий тармоқ орқали боғланганимизда Черан:
Ҳозир Москвадаги аэропортдаман, топингчи қаерга кетаяпман?
дея ҳазиломус жавоб берди.
Суҳбатимиз давомида маълум бўлдики, футболчи (хабарни ёзаётган вақтимизда) "Насаф" билан янги шартнома тузиш мақсадида Қаршига келаётган экан. Демак, Черан Насафдан кетмайди!
Игорь Голбан.
Россиялик ҳимоячининг ҳам аждарлар билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Яқинда олган маълумотларимизга кўра, "Аждарлар" Голбанни ҳам ҳеч қаерга қўйиб юбормайди.
Огнен Красич.
"Насаф"даги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозона олган Красичнинг жамоада қолиш ёки кетиш масаласи айни пайтда 50/50. Олинган маълумотларга кўра, "Насаф" айни пайтда яна бир европалик футболчи билан музокаралар олиб бормоқда.
Агар клуб янги легионер билан келишувга эришса, легионерлар лимити туфайли, Красич билан хайрлашиши мумкин. Акс холда футболчи жамоада қолади!
Воқеалар ривожини Sports.uzда кузатинг!
Фикрлар