"Насаф"нинг 2017 йилги мавсум учун либослари (Фото)

Хабарингиз бор, айни пайтда олий лаги-2017 мавсум учун жамоалар жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. 

Бу борада клубларимиз нафақат тайёргарлик балки, жамоаларнинг формалари борасида ҳам курашлар бориши аниқ. Чунки барча клублар ҳар мавсум олдидан ўзларининг формаларини тақдим этишади. Бу борада дастлаб "Машъал" эстафетани бошлаб берди. "Газчилар"дан сўнг  "Бунёдкор" ҳам 2017 йил учун либосларни тақдим этди. Энди эса Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳам янги мавсумга либосларни тайёрлаб қўйишган. 

"Аждарлар" янги мавсум учун либосларида жиддий ўзгаришларга қўл уришмади. Улар янги мавсумда ҳам замоанвий "Adidas Condivo 16" либосларидан фойдаланишади. 

Қуйида жамоанинг янги мавсум учун тайёрланган либослари суратларини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!