“Насаф”нинг биринчи давра умумий статистикаси

 

Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувлари ўз ниҳоясига етди. "Насаф" матбуот хизмати клубнинг биринчи давра ўйинларини рақамлар орқали таҳлил қилиб чиқди.

“Насаф” биринчи давра мобайнида ўтказилган 15 учрашувнинг 6тасини ўз майдонида, аниқ қилиб айтсак Ғузорда ўтказди. 9 учрашувни эса сафарда ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашувларнинг 8тасида ғалаба, 2тасида дуранг натижага эришилди. 5 учрашувда эса қаршиликлар мағлуб бўлди. Рақиблар дарвозасига 24та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборди. "Насаф" 2 марта пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шунингдек, 2 марта қаршиликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бўлиб ўтган ўйинларнинг биттасида рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол этган.

"Насаф" ўйинчилари 23 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Ҳеч бир ўйинчи қизил карточка билан жазоланмади.

Қўлга киритилган 8 ғалабанинг 6таси уй учрашувларида, 2таси эса сафар учрашувларида қўлга киритилди. Сафарда бўлиб ўтган 9 учрашувнинг 2тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва қолган 5 учрашувда мағлубиятга учралди. “Насаф” уй учрашувларининг барчасида ғалабага эришди.

Бўлиб ўтган 2 учрашувда "аждарлар" энг йирик ҳисобдаги ғалабага эришди: ЎзПФЛ 4-тур. “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0. 15-тур. “Насаф” – “Навбаҳор” 4:0. Битта учрашувда энг кўп гол ўтказиб, мағлуб бўлди. ЎзПФЛ 3-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” 3:2.

"Насаф" футболчилари уй учрашувларида 14та гол киритишди, сафардаги учрашувларда эса рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол этишди. Дарвозабонлар уй учрашувларида ўзлари қўриқлаган дарвозалардан фақат 1та тўп олиб чиқишди. Сафар учрашувларида эса 13та гол ўтказиб юборишган, шулардан 2таси пенальтидан.

Тўпланган 26 очконинг 18таси уй учрашувларида, 8таси сафардаги учрашувларда қўлга киритилди. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоа таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи — ярим ҳимоячи  Ислом Кенжабооев бўлди, 18 ёш. Энг ёши катта ўйинчи эса ҳимоячи — Мақсуд Каримов бўлди, 32 ёш.

Фақат икки нафар ўйинчи биринчи даврадаги бўлиб ўтган барча учрашувларда майдонга тушишди. Булар Акмал Шораҳмедов ва Баҳром Абдураҳимовл. Улар майдонда 1350 дақиқа мобайнида ҳаракат қилишган.

Биринчи даврада мураббийлар 20 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Улардан 2 нафари дарвозабон, 6 нафари ҳимоячилар, 7 нафари ярим ҳимоячилар ва 5 нафари ҳужумчилар. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!