“Насаф”нинг бўлажак рақиби “Ал-Фатех” ҳақида 10 та факт

Кеча Қаршининг “Насаф” клуби Осиё Чемпионлар лигаси(ОЧЛ) саралаш босқичи доирасида Баҳрайн чемпиони – “Ал-Хидд” клубини тор-мор этди ва саралашнинг кейинги босқичига йўл олди. Ушбу босқичда эса қаршиликлар Саудия Арабистонининг “Ал-Фатех” жамоаси билан ўйнайди. 7 февральда бўлиб ўтувчи мазкур баҳсда ғалаба қозонган жамоа гуруҳ босқичига чиқади. Биз эса шу муносабат билан “Насаф”ни олдинда кутиб турган рақиб билан имкон қадар таништиришга ҳаракат қиламиз.

"Насаф" - "Aл-Xидд" учрашувидаги қизиқарли вазиятлар | фотожамланма

1. “Ал-Фатех” 1958 йилнинг 8 октябрида ташкил этилган бўлиб Саудия Арабистонинг Эль-Хаса шаҳри шарафини ҳимоя этади;

2. Жамоа узоқ йиллик тарихга эга бўлсада, юқори даражадаги ўйин кўрсатмаган.

3. “Ал-Фатех” ўз уй учрашувларини 20 мингга яқин томошабинга мўлжалланган “Қирол Абдулла” номидаги стадионда ўтказиб келади;

4. Клуб ўтган мавсумни тунислик Насиф Беяуи қўл остида ўтказиб, чемпионтани 5-ўринда якунлаган;

5. “Насаф”нинг бўлажак рақиби икки бор Саудия Арабистонида нуфузи жиҳатдан 3-ўринда турувчи лига – Иккинчи дивизионда ғолиб чиққан. Бундан ташқари жамоа мамлакатда нуфузи жиҳатидан 2-ўринда турувчи – Биринчи дивизионда икки бор 2-ўринни қўлга киритган;

6. Клубнинг энг юқори натижаси эса 2012/13 йилги масвумга тўгри келади. Жамоа ўша мавсум мамлакат чемпиони бўлибгина қолмай Суперкубокни ҳам қўлга киритади;

7. “Ал-Фатех” ОЧЛда иккинчи бор қатнашмоқда. Жамоа 2014 йилги мавсумда ҳам ОЧЛда қатнашган. Бироқ “Бунёдкор”, “Фулад” ва “Ал-Жаиш” билан бир гурҳга тушган “Ал-Фатех” курашни гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлади;

8. Жамоани айни вақтда тунислик Фатҳи Ал-Жабал бошқариб бормоқда. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу инсон 2008-2014 йилларда ҳам “Ал-Фатех”га мураббийлик қилган ва жамоанинг энг “гуллаган” даври унинг пайтига тўғри келади;

9. “Ал-Фатех” сафида бразилия ва португалиялик легионер футболчилар бор эканини кўришимиз мумкин;

10.    Ушбу масвум “Ал-Фатех” сира ўзига ўхшаётгани йўқ. Жамоа Саудия Арабистони Про-лигасида 14 жамоа орасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Қирол кубогида эса 1/4 финалга чиққан жамоа ҳозирча юришини давом эттирмоқда. Шаҳзода кубогида эса “Ал-Фатех” иккинчи раундданоқ курашни тўҳтатган.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!