Насимовнинг жамоаси кетма-кет 4 ўйиндан буён дуранг ўйнамоқда

31 июль, 00:15 255

Насимовнинг жамоаси кетма-кет 4 ўйиндан буён дуранг ўйнамоқда

Ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган Жанубий Кореянинг “Ансан Гринерс” клуби мамлакатда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лига – К Лига Челленж лигасининг 20-турида “Сеул Е-Лэнд” жамоаси меҳмони бўлди.

Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилган ушбу ўйинда жанговар дуранг қайд этилди – 3:3.

Эътиборлиси, бу “Ансан”нинг чемпионат ўйинларидаги кетма-кет тўртинчи дуранг натижаси бўлди.

Дарвоқеа, ҳужумчимиз сўнгги бор апрел ойида гол киритганини айтиш жоиз.

К Лига Челленж. 20-тур

“Сеул Е-Лэнд” – “Ансан Гринерс” 3:3.