Натижа иккала жамоани ҳам қониқтирмаган ўйин ёхуд "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви Sports.uz фотообъективида

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Олий лига баҳсларининг нақбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

Ҳусусан, шу куни аҳволи янада танглашиб бораётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди. Мухлислар эса майдонда кескин курашларга бой ҳақиқий водий дербисини гувоҳи бўлишди. Учрашув эса 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Айтиш лозимки, шу куни ўйинни "Истиқлол" стадионидан кузатиб борган Sports.uz интернет-ахборот портали мухбири Бахтиёр Тоштемиров учрашувдаги энг муҳим воқеаларни ўз фотоаппаратига муҳрлади. Қуйида ушбу баҳсдаги энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!