“Навбаҳор” – “Нефтчи” жавоб ўйинини Бахтиёр Намозов бошқаради

 

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқич жавоб беллашувларига тайинланган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди, деб хабар бермоқда "лочинлар" матбуот хизмати. 

Унга кўра 31 май (чоршанба) куни Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши Наманганда ўтадиган учрашувини тошкентлик Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Реферига қанотларда пойтахтлик Александр Сидоров (Тошкент) ва Дониёр Сайлавов кўмаклашишса, наманганлик Шавкат Насибуллаев захира ҳаками вазифасини бажаради. Ўйинни назорат қилиш Александр Попов (Тошкент) зиммасига юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги дастлабки қарама-қаршиликда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун "лочинлар" 2 тўп фарқи билан муваффақият қозониши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!