“Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашуви бошланиш вақти маълум
23 май, сешанба куни “Навбаҳор” жаомаси Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби меҳмони бўлади.
Учрашув бошланиш вақти маълум бўлди. Водий дербисига Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳида соат 18:00 да старт берилади. Мазкур ўйинга жамоамиз машғулотларни Наманганда давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” билан қарама-қаршиликни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Фикрлар