“Навбаҳор” – “Олмалиқ” учрашув бошланиш вақти маълум

17 июнь,2017, 18:22 188

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” учрашув бошланиш вақти маълум

 

Олий лиганинг 14-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади. 20 июнь куни Намнгандаги "Марказий" ўйингоҳда ўтадиган беллашувга 19.00да старт берилади.

Бир кун аввал бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги баҳс эса соат 18.00да бошланади. Кечадан "лочинлар" олмалиқликларга қарши баҳсга тайёргарликни бошлашган. Бугун куннинг биринчи ярмида “Навбаҳор” футболчилари тренажёр залида шуғулланишди.

Кечки пайт эса футболчилар машғулотни "Марказий" ўйингоҳда ўтказишади. "Олмалиқ" билан бўлиб ўтадиган бахсни Рустам Бобомуродов бошқаради.